Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси Powered By GSpeech
Виртуал қабулхона

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

ТАШҚИ АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛОВ

      Namangan hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ 2017 йил якуни бўйича Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) ҳамда Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида ташқи аудиторлик текшируви ўтказиш учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этадиган аудиторлик ташкилотлари:

- Миллий сертификатлаш тизимига мувофиқ юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлиши;

- Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (аудит, ҳисоботлар ХМҲСга мувофиқлиги) бўйича йирик корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалий тажрибага эга бўлиши;

- Таркибида ХМҲС ва ХАС соҳасида зарурий бухгалтерлик (аудиторлик) малакага эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган сертификатларга (АССА, DipIFR,СРА, CIPA) ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар фаолият юритадиган бўлиши шарт.

Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:

- иштирокчининг танловда қатнашиши бўйича таклифи ва аудиторлик текширув ўтказишнинг таклиф этилаётган қиймати;

- аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;

- аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумот;

- аудиторлик ташкилотининг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси;

- аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;

- суғурта полисининг нусхаси;

Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари ушбу эълон чоп этилгандан 10 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда қабул қилинади:

160102, Ўзбекистон Республикаси , Наманган шахри, Марғилон кўчаси, 8 уй.

      Маълумот учун телефон: (369) 228-76-07, 228-76-19

Фойдали сайтлар

gov.uz moliya vazirligi logo2 het logo
my.gov.uz uzse namangan.uz nadzor.logo

 

 
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech