Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси   Tinglash uchun bosing Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси Powered GSpeech
Виртуал қабулхона

Эълон

"Namangan hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" АЖ акциядорлари диккатига!

Наманган шаҳар Марғилон кўчаси 8-уйда жойлашган (электрон почта манзили Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.)  "Namangan hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" АЖ 2015   йил           13 июн  куни соат   15-00 да Наманган шахар Марғилон кўчаси 8-уйда жойлашган жамият биносида жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида маълум қилади.

КУН ТАРТИБИ

1). Жамият ижроия органи рахбарининг жамиятни 2014 йилда ривожлантириш Бизнес режасининг йиллик асосий кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чикиш.

2). 2014 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

3). Жамиятнинг 2014 йил бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

4). Жамиятнинг 2014 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича фойда таксимотини тасдиқлаш.

5). Кузатув кенгашининг 2014 йилда бажарилган ишлари бўйича ҳисоботини эшитиш.

6). Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

7). Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

8). Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

9). Акциядорлик жамияти ижроия органи рахбарини сайлаш.

10). Жамият Уставига киритиладиган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

11). Янги таҳрирдаги  “Ижроия органи тўғрисидаги Низом”ни тасдиқлаш

12). Жамиятни ривожлантиришнинг  2015  йил учун Бизнес режасини тасдиқлаш.

13). Жамиятнинг 2015 йил учун ташқи аудиторини ва унга тўланадиган ҳақнинг чегаравий микдорини тасдиқлаш.

14). Жамият Устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан ошириш.

Умумий йиғилиш тўғрисида акциядорларни хабардор килиш учун реестр тузиладиган сана: 2015 йил 13 май. 

Умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана:  2015 йил 9 июн.

Руйхатга олиш 2015 йил 13 июн куни соат 14-00 дан бошланади.

Кун тартибига тааллуқли материаллар билан Наманган шаҳар Марғилон кўчаси 8-уйда танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар:  227-97-12.

Кузатув Кенгаши

 

Фойдали сайтлар

gov.uz csm.gov.uz uzbekenergo.uz
my.gov.uz uzse namangan.uz energonazorat.uz
Tinglash uchun bosing Powered GSpeech