Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси   Tinglash uchun bosing Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси Powered GSpeech
  • "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ
  • Юртимизда байрам шукуҳи
    Юртимизда байрам шукуҳи
  • Байрам кайфияти ҳамроҳ бўлсин!
    Байрам кайфияти ҳамроҳ бўлсин!
Виртуал қабулхона

Уйчи туман электр таъминоти корхонасига янги раҳбари тайинланди

UYCHI-BOSHLIQ

Мамлакатимизнинг асосий локомативига айланиб улгурган электр энергетика соҳаси ўтган қисқа давр мобайнида катта ижобий ютуқларга эришди десак муболаға бўлмайди. Айни шу масалани мазкур соҳада фаолият юритаётган мутаҳассисларнинг салоҳияти билан ҳам ўлчаш мумкин.

Наманган вилоятида умумий 14 та туман, шаҳарлар мавжуд бўлиб ҳар бир туманда электр таъминоти корхоналари фаолияти йўлга қўйилган. “Наманган ҲЭТК” АЖнинг кадрлар масаласи ҳамда уларга қўйилган талабларни юқорилиги ҳодимларни ўз устида ишлашларига замин яратади.

2019-2021 йиллар давомида 5 нафар тизимда фаолият юритаётган ҳодимларимиз туман хокимининг ўринбосарлигига тайинланди, 20 дан ортиқ ёшларимиз ўз йўналишларида юқори лавозимларга кўтарилди.

Уйчи туман электр таъминоти корхонасига ҳам ҳозирга қадар шу корхонанинг “Электр энергиясини сотиш бўлими” бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Мирзаев Адхамжон Юсуфжанович 2021 йил 5 май санасидан “Уйчи туман ЭТК” раҳбари лавозимга тайинланди.

 

 

Мирзаев Адхамжон Юсуфжанович 2010 йил Наманган муҳандислик педагогика институтининг “Электр энергетика” йўналишини тамомлаган.

2014-2017 йилларда - Уйчи туман электр таъминоти корхонасида муҳандис,

2017-2018 йилларда - Уйчи туман мажбурий ижро бюроси мониторинг ва ҳисоб шўъбаси инспектори,

2018-2020 йилларда - Уйчи туман мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўринбосари,

2020 йилдан ҳозирги даврга қадар - Уйчи туман электр таъминоти корхонаси “Электр энергиясини сотиш бўлими” бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

"Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси"АЖ жамоаси Мирзаев Адхамжон Юсуфжановичга келгусидаги ишларига омад ва зафарлар тилаб қолади.

"Наманган ҲЭТК" Матбуот хизмати

 
 

 

 

Давлат рамзлари

  • Байроқ
  • Герб
  • Мадҳия

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган. 

Батафсил

Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Батафсил

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Мутал БУРҲОНОВ мусиқаси, 
Абдулла ОРИПОВ сўзи.

Батафсил

Фойдали сайтлар

gov.uz csm.gov.uz uzbekenergo.uz
my.gov.uz uzse namangan.uz energonazorat.uz
Tinglash uchun bosing Powered GSpeech