Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси   Tinglash uchun bosing Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси Powered GSpeech
  • "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ
  • Юртимизда байрам шукуҳи
    Юртимизда байрам шукуҳи
  • Байрам кайфияти ҳамроҳ бўлсин!
    Байрам кайфияти ҳамроҳ бўлсин!
Виртуал қабулхона

Тўрақўрғон туман электр таъминоти корхонасига янги раҳбари тайинланди.

TURAQ BOSHLIQ

Мамлакатимизнинг асосий локомативига айланиб улгурган электр энергетика соҳаси ўтган қисқа давр мобайнида катта ижобий ютуқларга эришди десак муболаға бўлмайди. Айни шу масалани мазкур соҳада фаолият юритаётган мутаҳассисларнинг салоҳияти билан ҳам ўлчаш мумкин.

Наманган вилоятида умумий 14 та туман, шаҳарлар мавжуд бўлиб ҳар бир туманда электр таъминоти корхоналари фаолияти йўлга қўйилган. “Наманган ҲЭТК” АЖнинг кадрлар масаласи ҳамда уларга қўйилган талабларни юқорилиги ҳодимларни ўз устида ишлашларига замин яратади.

Тўрақўрғон туман электр таъминоти корхонасига ҳам ҳозирга қадар шу корхонанинг “Бош муҳандиси” лавозимида ишлаб келаётган Қузиев Шерали Рахматиллаевич 2021 йил 12 май санасидан “Тўрақўрғон туман ЭТК”нинг раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлади.

 Қузиев Шерали Рахматиллаевич 2006 йил Наманган муҳандислик педагогика институтининг “Электр энергетика” йўналишини тамомлаган.

2006-2008 йилларда - "Тўрақўрғон электр таъминоти корхонаси" аҳолига хизмат кўрсатиш бўлими мутаҳассиси, электромонтёр,
2008-2012 йилларда - "Наманган ҲЭТК" ОАЖ Истеъмолчиларни тармоқдан ўчириш гуруҳи Тўрақўрғон ТЭТК бўлаги электромонтёри.
2012-2017 йилларда - "Тўрақўрғон туман ЭТК" Ахборот тахлил гурухи техник, Сарой Комплекс устачилик бўлаги устаси  кейинчалик, Улгуржи истеъмолчилар бўйича мухандис.
2017-2019 йилларда - "Тўрақўрғон туман ЭТК" Электр энергиясини сотиш бўлими бошлиғи.
2019-2021 йилларда - "Тўрақўрғон туман ЭТК" Модернизация бўлаги электромонтажчиси,
2021 йилдан ҳозирги даврга қадар - "Тўрақўрғон туман ЭТК" Бош мухандиси лавозимида фаолият юритган.

"Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси"АЖ жамоаси Қузиев Шерали Рахматиллаевичга келгусидаги ишларига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Давлат рамзлари

  • Байроқ
  • Герб
  • Мадҳия

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган. 

Батафсил

Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Батафсил

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Мутал БУРҲОНОВ мусиқаси, 
Абдулла ОРИПОВ сўзи.

Батафсил

Фойдали сайтлар

gov.uz csm.gov.uz uzbekenergo.uz
my.gov.uz uzse namangan.uz energonazorat.uz
Tinglash uchun bosing Powered GSpeech