Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси   Tinglash uchun bosing Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси Powered GSpeech

Поп тумани электр таъминоти корхонасига янги раҳбар тайинланди.

 asror

   Мазкур лавозимга 2016 йилдан буён, Тўрақўрғон тумани электр таъминоти корхонасининг раҳбари сифатида ишлаб келаётган Дедамирзаев Асрорбек Рустамжанович жорий йилнинг 6 апрел кунидан Поп тумани электр таъминоти корхонасининг раҳбари сифатида иш бошлади.

   2010-2012 йилларда Наманган шаҳрида жойлашган “Оромгоҳ” МЧЖнинг бош ҳисобчиси, 2012-2014 йилларда “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ОАЖ юқори кучланишдан ҳимоя қилиш ва изоляцияни синаш хизмати электромонтёри, муҳандиси, 2014-2016 йилларда мазкур ташкилотнинг "Электр энергияси сотиш хизмати, Электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш бўлими" бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

   2016 йилдан ҳозирги кунга қадар Дедамирзаев Асрорбек Рустамжанович Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

   "Наманган ҲЭТК" АЖхнинг жамоаси Дедамирзаев Асрорбек Рустамжановичга келгусидаги ишларига омад тилайди.

Tinglash uchun bosing Powered GSpeech