Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси   Tinglash uchun bosing Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси Powered GSpeech
  • "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ
  • Қуёш энергияси - келажак энергияси
    Қуёш энергияси - келажак энергияси
  • Шамол энергияси - қайта тикланувчи энергия манбаси
    Шамол энергияси - қайта тикланувчи энергия манбаси
  • Наманган - гуллар шаҳри
    Наманган - гуллар шаҳри
  • АО
    АО "Наманганское предприятие территориальных электрических сетей"
Виртуал қабулхона

Наманганда Устоз ва мураббийлар куни ўзгача нишонланди

 
 

Наманганда келажак авлод онгида электр энергиясига бўлган муносабатни шакллантириш ва тежамкорлик ғояларини сингдириш янгича услубда йўлга қўйилмоқда. Тумандаги электр таъминоти корхонаси вакиллари бу борада ўзгача ташаббус билан чиқишди.

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси очиқ акциядорлик жамиятининг барча раҳбар ва бўлим бошлиқлари ҳамда туман ва шаҳар электр таъминоти корхона бошлиқлари 1 октябрь -Устоз ва мураббийлар куни  муносабати билан туман ва шаҳар мактабларида 30 сентябрь куни ”Электр энергия тежамкорлиги- келажак учун имконият” мавзусида  дарс ўтдилар

Дарсларда сўнгги йилларда республикамизда саноат тармоқларида “яшил иқтисодиёт” тизимини жорий қилиш, ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, инновацион тараққиётни жадаллаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Мамлакатимизда энергия самарадорлиги ва энергиянинг қайта тикланувчи манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича келтирилган инновацион ғоялар ўқувчиларда соҳага бўлган қизиқишни оширди.

Мухтасар айтганда, бу каби ташаббуслар мамлакатимиз ёшларининг электр энергияси тежамкорлиги ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириб, аҳолини электр қуввати билан таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Давлат рамзлари

  • Байроқ
  • Герб
  • Мадҳия

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган. 

Батафсил

Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Батафсил

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Мутал БУРҲОНОВ мусиқаси, 
Абдулла ОРИПОВ сўзи.

Батафсил

Фойдали сайтлар

gov.uz csm.gov.uz uzbekenergo.uz
my.gov.uz uzse namangan.uz energonazorat.uz
Tinglash uchun bosing Powered GSpeech