Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси   Tinglash uchun bosing Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси Powered GSpeech
  • "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ
  • Қуёш энергияси - келажак энергияси
    Қуёш энергияси - келажак энергияси
  • Шамол энергияси - қайта тикланувчи энергия манбаси
    Шамол энергияси - қайта тикланувчи энергия манбаси
  • Наманган - гуллар шаҳри
    Наманган - гуллар шаҳри
  • АО
    АО "Наманганское предприятие территориальных электрических сетей"
Виртуал қабулхона

Водийдаги электр танқислиги қачон бартараф этилади?

ИЭС

   Бугунги кунимизни электр энергиясиз тасаввур қилиб бўлмайди албатта. Замонавий технологияларни ривожи билан бир қаторда электр энергиясига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Хонадонлардаги фойдаланиладиган аксарият буюмлар дазмол, телевизор, компьютер, музлатгич, аристон, иситиш жихозлари (обогреватель) кондиционер ва бугунги кунда энг зарур бўлган уяли алоқа воситаларини қувватлантирувчи, халқ тилиди айтганда “зарядка” ҳам электр токи билан ишлашга мослашган. Хозирда хонадонларни иситишнинг янги усуллари, яъни оёқ остидан иситиш (тёплый пол) тизимини жорий қилиниши ҳам электр энергиясига бўлган талабни ортиши билан боғлиқдир. Ушбу мақсадни қондириш мақсадида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида қад ростлаётган иссиқлик электр станцияси қурилиши дирекциясига мурожаат қилдик ва қуйидаги маълумотларга эга бўлдик:

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Наманган вилоятида қуввати 900 МВт ли иссиқлик электр станциясини қуришни ташкиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 2015 йил 1 майдаги ПҚ-2342 сонли ва 2016 йил 30 декабрдаги ПҚ-2709 сонли қарорларига асосан Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши олиб борилмоқда.

 

 

            Лойиханинг асосий мақсади Фарғона водийсида электр энергияга бўлган танқисликни бартараф этиш, ёнилғи ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлашдан иборатдир. Қарорга мувофиқ лойихани амалга ошириш муддати 2013-2020 йиллар этиб белгиланган бўлиб, 1 миллиард 200 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Мазкур лойихани молиялаштириш бўйича Япония давлатининг ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги (J I C A) билан 2014 йил 10 ноябрда заём битими имзоланган.

            2016 йил 20 апрелда “Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини” қуриш бўйича ўтказилган халқаро тендерда Япониянинг “MITSUBISHI CORPORATION” ва “MITSUBISHI HITACHI POWER SYSTEM” компаниялар консорцуми (бош пудратчи) ғолиб деб топилди.

            Ҳозирги кунга қадар лойиханинг умумий бажарилиш холати 85 фоиз этиб бажарилгани албатта қувонарли холат. Қурилиш майдонида 2153 нафар ишчи-хизматчилар мехнат қилмоқдалар. Шулардан 509 нафари чет эл ва 1644 нафари махаллий фуқаролардир. 95 дона энг сўнгги турдаги замонавий махсус техникалар мехнатидан лойихани амалга оширишда фойдаланилмоқда. Ушбу лойихани амалга ошириш учун Япония, Германия, Туркия, Корея, Белгия, Россия, Хиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатларининг бир қатор етакчи корхоналари билан шартномалар тузилган ҳамда мутахассислар жалб этилган.

 ИЭС1

 

            Бугунги кунда асосий электр энергиясини ишлаб чиқарадиган қурилма агрегатларидан 1-2 блок трансформаторлари, газтурбина, котёл-утилизаторлар буғтурбина ва бошқа электр асбоб ускуналари дунёнинг ривожланган мамлакатларининг етакчи компаниялари томонидан келтирилди. Келтирилган қурилма, ускуна ва жихозларни ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Қолган электр қурилма агрегатлари, асбоб ускуналар жорий йил давомида тўла таъмирланиб, монтаж қилиниши режалаштирилган.

            Қурилиш майдонида амалга оширилаётган жараёнларни Япония давлатининг буюртмачи ва консультант “TEPSCO” компанияси ходимлари томонидан сифат назорати иштирокида бажарилмоқда.

            Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини малакали кадрлар билан таъминлаш борасида ўтган 2018 йил давомида 60 дан ортиқ ўрта махсус ва олий маълумотга эга ёш кадрлар танлов асосида саралаб олинди. Хозирги кунда уларнинг 40 нафари Толимаржон ва Навоий иссиқлик электр станцияларида иш жараёнларини ўрганиш учун сафарбар қилинган. Жорий йилнинг март ва апрел ойларида кадрларни танлов асосида ишга олиш ишлари ҳам режалаштирилган.

            Шартномага кўра лойихани амалга ошириш ишлари жорий йилнинг декабрь ойига 1-энергоблок ишга туширилиши белгиланган бўлса, 2-энергоблокни яъни электрстанцияни тўлиқ 100 фоиз ишга туширилиши 2020 йилнинг март ойида якунланиши белгиланган.

            Давлатимиз рахбарининг Наманган вилоятига қилган ташрифи доирасида ушбу муддатни янада тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

            Бундан кўриниб турибдики, водий ахолисининг электрга бўлган эхтиёжи тўлиқ қопланишига ҳам оз фурсатлар қолмоқда. Лойихани амалга оширишда заҳмат чекиб мехнат қилаётган ходимларга омад ёр бўлишини тилаймиз.

 

Давлат рамзлари

  • Байроқ
  • Герб
  • Мадҳия

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган. 

Батафсил

Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Батафсил

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Мутал БУРҲОНОВ мусиқаси, 
Абдулла ОРИПОВ сўзи.

Батафсил

Фойдали сайтлар

gov.uz csm.gov.uz uzbekenergo.uz
my.gov.uz uzse namangan.uz energonazorat.uz
Tinglash uchun bosing Powered GSpeech