Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси   Tinglash uchun bosing Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси Powered GSpeech
  • "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ
  • Қуёш энергияси - келажак энергияси
    Қуёш энергияси - келажак энергияси
  • Шамол энергияси - қайта тикланувчи энергия манбаси
    Шамол энергияси - қайта тикланувчи энергия манбаси
  • Наманган - гуллар шаҳри
    Наманган - гуллар шаҳри
  • АО
    АО "Наманганское предприятие территориальных электрических сетей"
Виртуал қабулхона

ЙИЛ САРХИСОБИ

          Йил якунига ҳам саноқли кунлар қолгани ҳар бир инсон учун йил якуни бўйича ўз сарҳисобини юритишга ундайди. Йил давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда янги йил учун янги режалар тузиш масъулияти хеч бир кимсани бефарқ қолдирмайди.

 

           Ўтиб бораётган 2018 йилда барча жабҳалар қатори электр энергияси соҳасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз томонидан электр энергетика соҳасини босқичма-босқич ривожлантириш, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва сотиш тизимида жаҳон тажрибаларига мос иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ҳосил қилишга доир лойиҳаларни қисқа муддатларда амалиётга жадал жорий этиш борасида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекэнерго АЖ томонидан Обод қишлоқ ҳамда Обод маҳалла давлат дастурлари асосида ўз маблағлари ва жалб этилган хорижий инвестициялар орқали бутун республика бўйлаб реконструкция ва модернизация ишларини амалга оширилмоқда.

photo 2018-06-22 13-20-12

Вилоятимизда 33 та қишлоқ ва 2 та Наманган шаҳридаги маҳаллаларда 34 та трансформатор пунктларини янги қуриш, модернизация қилиш белгиланган бўлиб, амалда 37 та трансформатор пункти қурилди, тасдиқланган режага нисбатан  109 фоизга бажарилди.

Бундан ташқари, 61 км. 6/10-0,4 кВ.ли ҳаво тармоғини янги қуриш ва модернизация қилиш белгиланган бўлиб, амалда, 70,5 км. электр узатиш тармоғини янги қурилди ва модернизация қилинди, бу ўз навбатида тасдиқланган режага нисбатан 115,5 фоиз демакдир. Электр қурилмаларидан 118 та трансформатор пункти ва 89 км. электр узатиш тармоғи мукаммал таъмирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йиллар даврида паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли Қарори ижроси бўйича жами 305,6 км электр узатиш тармоғини янги қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, амалда тасдиқланган режа 100 фоизга бажарилди. Шу билан бир қаторда жами 174 та трансформатор пункти янги қуриш ва модернизация қилиш белгиланган бўлиб, амалда, 185 та трансформатор пункти янги қурилди ва реконструкция ҳамда модернизация қилинди, тасдиқланган режа 106,3 фоизга бажарилди.

Жумладан, “Наманган ҲЭТК” АЖ томонидан вилоятимизда 35 та МФЙларнинг              91 та кўчаларига жами 1779 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. Қолаверса 57,02 км. янги замонавий СИП ва 15,2 км. ҳаво тармоғи тортилиб, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш учун фойдаланишга топширилди.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981-сонли Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш бўйича лойиҳа қиймати 2,6 миллиард АҚШ доллари бўлган умумий қуввати 1984 МВт бўлган 7 та инвестициявий лойиҳани амалга ошириш ҳамда жалб қилинадиган кредитлар ва Ўзбекэнерго АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан йилига умумий узунлиги 7,1 минг км. бўлган янги электр тармоқларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш, 2 500 та трансформатор пунктини ўрнатиш ва модернизация қилиш белгилаб қўйилди.

Шунингдек, мазкур қарор билан 2018-2020 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, электр тармоқларини модернизация қилиш, электр энергияси ҳисоби ва истеъмолини назорат қилишни такомиллаштириш бўйича Йўл харитаси ҳам тасдиқланди. Мазкур ҳужжатга асосан яқин йилларда республикамизнинг барча ҳудудларида соҳада мавжуд барча камчиликлар бартараф этилади.

Истеъмолчиларга маълумот учун яна шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 мартдаги “Наманган вилоятида қуввати 900 МВт. ли иссиқлик электрстанциясини қуришни ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК 1943-сонли қарорига асосан, лойиҳа қиймати 1,2 млрд АҚШ доллари бўлган Тўрақўрғон иссиқлик электрстанцияси қурилиши олиб борилмоқда. 2019 йил декабр ойида 1-энергоблок орқали электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб берилиши режалаштирилмоқда. 2-энергоблок ва электростанциянинг тўла ишга туширилиши 2020 йил март ойи этиб белгиланган.

Албатта, бундай ишларни амалга ошириш маблағ, вақт ва катта иш кучини талаб этишини ҳисобга олсак, ҳозирги кунда ҳудудларимизда вужудга келаётган узилишлар ҳам вақтинча эканлигини ҳисобга олмоғимиз лозим. Амалга оширилаётган бундай ислоҳотлар натижасида истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлашга эришилиши шубҳасиздир!

 

"Наманган ҲЭТК" АЖ

ОАВБИС

 

Давлат рамзлари

  • Байроқ
  • Герб
  • Мадҳия

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган. 

Батафсил

Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Батафсил

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Мутал БУРҲОНОВ мусиқаси, 
Абдулла ОРИПОВ сўзи.

Батафсил

Фойдали сайтлар

gov.uz csm.gov.uz uzbekenergo.uz
my.gov.uz uzse namangan.uz energonazorat.uz
Tinglash uchun bosing Powered GSpeech