Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси   Tinglash uchun bosing Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси Powered GSpeech
  • "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ
  • Қуёш энергияси - келажак энергияси
    Қуёш энергияси - келажак энергияси
  • Шамол энергияси - қайта тикланувчи энергия манбаси
    Шамол энергияси - қайта тикланувчи энергия манбаси
  • Наманган - гуллар шаҳри
    Наманган - гуллар шаҳри
  • АО
    АО "Наманганское предприятие территориальных электрических сетей"
Виртуал қабулхона

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Қурбон Ҳайити байрамлари муносабати билан байрам дастурхони ташкил этилди.


2017 йил 2 сентябр куни эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Қурбон Ҳайити байрамлари муносабати билан “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан байрам дастурхони ташкил этилди.

 

Қўшалоқ байрамни нишонлаш учун жамиятнинг барча хизмат (бўлим)лари, туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналари ходимлари, меҳнат фаҳрийлари, маҳалла оқсоқоллари, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Наманган вилоятининг вакили Абдулхай домла Турсунов, “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти раиси Икромхон Хошимхонович Нажмиддиновлар таклиф этилди.


Байрам сўнгида, “Ўзбекистон энергетика фаҳрийси” унвони билан тақдирланганлар ва меҳнат фаҳрийлари билан жамият ёшлари ўртасида суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида, хозирги кунда ёшларга берилаётган имкониятлар ва олиб борилаётган ёшлар сиёсатни ҳаётда тўғри талқин этилиши ҳақида сўз юритилди. Энергетика тизимида “Уста-шогирд” тамойилини узлуксизлигини таъминлаш, жамият тараққиёти йўлида тинимсиз ишлаш, ёш мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш ва билим-кўникмаларини мунтазам ошириб боришларига имкониятлар яратиб бериш кераклиги бўйича ўзаро фикрлар алмашинилди.


Жамият тарихини акс эттирувчи “корхона тарихий музейи” билан танишилди.


Наманган вилоятида энергетика тизимини босқичма-босқич ривожланиб бориши, нимстанцияларнинг қурилишлари, истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришдаги меҳнат фаҳрийларимизни тинимсиз ва машаққатли меҳнатлар эвазига бўлганлиги кўрилди.

Давлат рамзлари

  • Байроқ
  • Герб
  • Мадҳия

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган. 

Батафсил

Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Батафсил

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Мутал БУРҲОНОВ мусиқаси, 
Абдулла ОРИПОВ сўзи.

Батафсил

Фойдали сайтлар

gov.uz csm.gov.uz uzbekenergo.uz
my.gov.uz uzse namangan.uz energonazorat.uz
Tinglash uchun bosing Powered GSpeech