Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси   Tinglash uchun bosing Welcome to Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари Корхонаси Powered GSpeech

Касаба уюшма қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан жамиятнинг туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Касаба уюшма қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан 2017 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами муносабати билан жамиятнинг туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари ходимлари ўртасида спортнинг “Шахмат”, “Шашка”, “Стол тенниси”, “Мини футбол” турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ишчи-ходимларнинг ўзаро тотувлик, ҳамжиҳатлилигини янада мустаҳкамлашдан иборат. Бахс ва тортишувлар билан кечган мусобақада “Мини футбол” бўйича 14 та жамоалар ўзора беллашдилар.

 

Мусобақа якуни билан “Шахмат” бўйича 1-ўринни Наманган туман электр таъминоти корхонаси ҳайдовчи-электромонтёри Довидов Абдумалик, “Шашка” бўйича 1-ўринни Косонсой туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри Мелиев Абдурауф, “Стол тенниси” бўйича 1-ўринни Наманган шаҳар “Истиқбол” электр таъминоти корхонаси электромонтёри Рахимов Сардор ғолиб бўлди.

“Мини футбол” бўйича Уйчи туман электр таъминоти корхонаси жамоаси фаҳрли 1-ўринни, Мингбулоқ туман электр таъминоти корхонаси жамоаси 2-ўринни, Наманган шаҳар “Марказ” электр таъминоти корхонаси жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.

Мусобақада жами 265 нафардан ортиқ ходимлар қатнашиб, шулардан  30 ёшгача бўлган истиқболли 178 нафар ёш мутахассислар фаол иштирок этдилар. Мусобақа якуни бўйича ғолибларни Касаба уюшма қўмитаси ва жамият маъмурияти томонидан муносиб рағбатлантирилди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Tinglash uchun bosing Powered GSpeech