"ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАВЛАТ ДАСТУРИ АСОСИДА УЧҚЎРҒОН ТУМАНИДА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.
- Подробности
- Создано: 24.05.2022 13:46
- Кўрилди: 27
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Учқўрғон туман электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари томонидан аҳолини янада узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, "Деҳқон обод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Исломобод", "Қўш кўприк", ҳамда "Жомий" кўчаларида янги ҳаво тармоғини қуриш учун 117 дона темир-бетон таянчлари олиб келиниб ўрнатиш ишлари якунланди.
Маскур маҳаллага 4.1 км масофага янги хаво тармоғи қуриш ишлари режалаштирилган.
"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати.